Bolalar Milliy Tibbiyot Markaziga Fransiyaning O‘zbekistondagi elchisi Aurelia Bushezni tashrif buyurdi

Bolalar Milliy Tibbiyot Markaziga Fransiyaning O‘zbekistondagi elchisi Aurelia Bushezni tashrif buyurdi

    Ўзбекистон билан Франция тинчлик ва тараққиёт йўлида мақсади муштарак давлатлардир. Олий даражадаги мулоқотлар ва муштарак интилишлар самарасида мамлакатларимиз ҳамкорлиги барча йўналишларда изчил ривожланмоқда.
     Куни кеча Болалар Миллий Тиббиёт Марказига Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелиа Бушез хоним, техник ҳамкорлик бўйича атташе Маева-Лаурен Годард хоним ҳамда Франциянинг Сен-Жозеф фонд шифохонаси, ошқозон-ичак тракти жарроҳлик бўлими раҳбари Доктор Жером Лорио ташриф буюришди.
Мартабали меҳмонларни Болалар Миллий Тиббиёт маркази директори Шарипов Алишер Мирхамидович ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Даминов Ботир Тургунпулатовичлар кутиб олишди.
    Ташриф чоғида марказ директори меҳмонларни Болалар миллий тиббиёт марказида ўрнатилган замонавий тиббиёт ускуналари, жумладан, тез ёрдам бўлими, радиология бўлими, лаборатория, жарроҳлик бўлимлари ҳамда марказ фаолияти билан таништирди.
    Шундан сўнг марказнинг йиғилишлар залида Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелиа Бушез хоним ва Доктор Жером Лорио сўзга чиқиб, мамлакатимизда болалар даволашга бўлган эътиборнинг юксаклигини Болалар миллий тиббиёт маркази мисолида кўриш мумкинлигини айтишди. Қолаверса, бу ерда яратилган шароитлар ҳақиқатдан юқори даражада эканлигини алоҳида эътироф этишди.
   Шунингдек, бу ерда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Даминов Ботир ҳамда Франциянинг Сен-Жозеф фонд касалхонаси вакили Жером Лорио ўртасида томонлар фаолияти ва йўналишлари бўйича ўрганиш, ўқитиш ва амалиётда умумий мақсадларни илгари суриш ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари доирасида ҳамкорлик декларацияси имзоланди.
    Ундан сўнг Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелиа Бушез мартабали меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди ҳамда анъанамизга кўра, марказ директори Алишер Шарипов мартабали меҳмонларга эсдалик совғалари улашди.
Ташриф сўнгида марказимизга келган барча меҳмонлар эсдалик учун суръатга тушишди. Шу тариқа Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелиа Бушез хоним бошчилигидаги делегация аъзолари билан бўлган учрашув ўз якунига етди.
Image
Image
Image
Image
Image
Image
Image
Image