Sizning sog‘lig‘ingiz uchun barchasi
Yadro tibbiyot bo'limi bo'limi
Бўлим номи: Ядро тиббиёт бўлими
Бўлим мудири: Хикматов Акром Азимджанович
Бош ҳамшира: Бозарова Хафиза Ураковна
Умумий маълумот: Ядро тиббиёт бўлимида ядровий тиббиёт диагностикасининг энг замонавий ва юқори технологик усулларини ўз ичига олади. Бўлимда АҚШда ишлаб чиқарилган ПЭТ-КТ ва Гамма-камера апаратлари мавжуд. Шунингдек, бўлимнинг РФП синтези учун ўз Циклатрони мавжуд. Бу технологияларидан фойдаланиш саратон диагностикаси ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида даволаш учун ядро тиббиётини ривожлантиришга имкон берди. Ядро тиббиёти саратон ва эндокрин касалликларини аниқлаш ва доволашнинг инновацион усил.
Бўлимда етакчи хорижий марказларда таълим олган шифокорлар фаолият юритишади, оғир ва мураккаб бўлган беморлар хорижлик ҳамкорлар билан онлайн усуларда маслахатлашиб ташхис ва даволанади.
Ядро тиббиёти бўлимида йилига 5 000 дан ортиқ турли хил саратон ва патологиялари бўлган беморларда амбулатория текшируви ўтказилади.
· 18Ф-ФДГ диагностикаси
· буйракларни динамик ва статик текшируви
· ренография буйрак фаолиятни яа’ни функсияси текшируви
· қалқонсимон безларини сканерлаш
· суяк сцинтиграфияси
· жигар статик ва динамик ўрганиш
· суяк метастазларининг Sm153-оксибифорлари ва 177Lu-PSMA-617 простата билан радионуклид терапияси.
ПЭТ-КТ (Позитрон эмиссион компьютер томография) – саратон ташхисни куйиш учун самарали ва замонавий усулдир. Биздаги ПЭТ-КТ “GE Discovery IQ” аппарати хозирги вактда Давлат касалхоналари ичидаги энг замонавий ва киммат аппарат хисобланади, бу холат касалликларни янада эрта аниқлашда имкон яратади. Саратон хужайраларни аниклаш учун турли хил радиофароматсевтикалар кулланилади. Инсон организимга радиоактив модда ФДГ (яъни, 18F-фтордезоксиглюкоза) юборилиб хужайрада патологик бўлиниш бошланган бўлса хар бир жойида тўпланади ва тўпланиш даражасига қараб жараён аниқланади. Яъни хужайрадаги бўлинишдаги бузилиш ўсма касалликларининг илк белгиларида аниклаш имконини беради. Болаларда онкологик жараёнларни эрта диагностикаси медицинанинг долзарб муаммоси ва улкан ютуқларидан бири хисобланади. Бу холат ёш организмни касалликлардан эрта ва тўлиқ халос булиши учун замин яратади.
Бошка куриш воситалари - ултратовуш (УЗИ), рентген, компьютер томографияси, МРТ ёрдамида аникланмайдиган усимта учокларини ПЭТ-КТда ташхислаш мумкун.
ПЭТ-КТ нинг бошка диагностика турларидан устунликлари:
- Мутлако хавфсиз, огриксиз диагностика усули. Препаратнинг уртача дозаси 6-8 милликурийни ташкил килади, бу 10 дакикада куёшда загар олиш билан тенгдир.
Ундан ташқари Гамма-камера (Однофотонли эмиссионли компьютер томографияси) хам булиб бизнинг клиникамизга “GE Discovery NM 630” ўрнатилган. Бу аппарат хам ядро тиббиёт ютуқларидан бири бўлиб нафақат онкологик жараёнларни балки, юрак, буйрак, жигар ва организмдаги бошқа аъзоларнинг ишлашини ва функционал холатини аниқлаш имконини беради, яъни организмга юборилган радиоактив модданинг маълум бир органдан ажралиб чиқишига асосланган. Бу хозирги кундаги трансплантологияни ривожланишида нафақат асосий омиллардан бири балки унинг асословчи текширув усули хисобланади.
Умуман олганда бўлимимиз хозирги кундаги энг асосий ва замонавий тиббий ускуналар билан тўлиқ жихозланди. Бу тиббий ускуналаримиз нафакат Узбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ягонда деб айтсак хато булмайди.
Йўналиш: Диагностика и радионуклид терапияси
Моддий техник база (техник қобилиятлари): ПЭТ-КТ “GE Discovery IQ” (Позитрон эмиссион компьютер томография), Гамма-камера “GE Discovery NM 630” (ОФЭКТ) ва Циклотрон - “Minitrace Qilin”
Ётоқ ўрни: 3 та
Шифокорлар: 4 та (Олий тоифали шифокорлар 4 нафар)
Чет элда малака оширган: 2 та
Муахасислар: 6 та (Радиофизик 2 та, Радиохимик 2 та ва Дозиметрист 2 та)
Ҳамширалар: 4 та (Олий тоифали 3 нафар ва ҳ.к)
Кичик тиббий ходимлар: 3 та
Чет элда малака оширган: 1 та
Maqsadlarimiz

**Bolalar salomatligini muhofaza qilish** – Yangi tug‘ilgan chaqaloqlardan tortib, o‘smirlargacha yuqori sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatish, kasalliklarning oldini olish va davolash.

"Har bir bolaga mehr, har bir oilaga umid!"

Tibbiy xizmat sifatini xalqaro darajada takomillashtirish va hamkorlikni rivojlantirish.

Kasalliklarni erta aniqlash, zamonaviy diagnostika va davolash usullarini joriy etish.

Tibbiy bilimlarni oshirish va ilg‘or tajribalarni amaliyotga joriy qilish orqali pediatriya sohasini rivojlantirish.

Har bir bolaga individual yondashuv asosida mehribon va xavfsiz muhit yaratish.