☑️ Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Германиянинг таниқли тиббиёт муассасаси — Charité Universitätsmedizin Berlin маркази директори ўринбосари жаноб Йоахим Сейболд ҳамда ҳамширалик ишлари бўйича директор жаноб Наги Салаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
🔘 Учрашув давомида болалар тиббиёти, айниқса, интенсив терапия, ҳамширалик хизматлари, юқори технологияли тиббий хизматларни ривожлантириш ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш борасидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
—
🤝 Томонлар ўртасида Германиянинг етакчи тиббиёт маркази билан доимий илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро стандартларга мувофиқ тиббий хизматни янада такомиллаштириш юзасидан келишувга эришилди.