Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаровнинг 12-май “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан байрам табриги

12 may. 2025.

News Image

Ҳурматли ҳамширалар!

Азиз ҳамкасблар!

Сизларни 12-май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!

Ҳамширалик тиббиёт соҳасидаги энг масъулиятли ва фидокорлик талаб қиладиган йўналишлардан бири ҳисобланади. Касбингиз табиатидан меҳр-мурувват, сабр-тоқат, инсонийлик ва юксак масъулият талаб этилади. Сизлар ҳар куни бемор болаларнинг саломатлиги, ҳаёти ва келажаги учун фидокорона меҳнат қилмоқдасизлар.

Бугунги кунда Болалар миллий тиббиёт марказида юзлаб малакали ҳамшираларимиз тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида муҳим ўринни эгаллаб, шифокорлар билан ҳамоҳангликда, замонавий тиббиёт талабларига жавоб берадиган профессионал ёндашув билан иш олиб бормоқдалар. Жонкуярлик билан бажараётган хизматларингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.

Ҳурматли ҳамширалар!

Байрам муносабати билан сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга осойишталик ва иш фаолиятингизда янада катта муваффақиятлар тилайман. Касбингиздаги масъулиятли ва шарафли меҳнатингиз доим эътироф ва эҳтиромга лойиқ бўлиб қолсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Бахтиёржон Умаров

Болалар миллий тиббиёт маркази директори

Hamkorlarimiz

KOICA