📌 Бугун, 13 май куни Болалар Миллий Тиббиёт Марказида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
🎤 Тадбир аввалида марказ бош шифокори Шуҳратжон Салахитдинов сўзга чиқиб, муассасада фаолият юритаётган барча ҳамшираларни касб байрами билан самимий табриклади.
💐 Шунингдек, ўзининг фидойилиги, масъулияти ва меҳнатсеварлиги билан ажралиб турувчи 20 нафардан зиёд ҳамшира марказ раҳбари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
🩺 Тадбир давомида ҳамшираларнинг тиббиёт тизимидаги ўрни, болалар соғлиғини асрашдаги ҳиссаси ва уларнинг кундалик меҳнати юқори баҳоланди.